
“Манчестер Юнайтед” ярим ҳимоячиси Кобби Майну яна клубдан уни ижарага қўйишни сўрайди. Инсайдер Бен Жейкобсларга кўра, 20 ёшли футболчи январда ўзининг ижара бўйича талабини яна қайта кўриб чиқишни истайди.
“Ёздаги ҳолат ўзгармаган. Майну 2026-йилги Жаҳон Чемпионатида Англия терма жамоаси таркибида қатнашишни хоҳлайди, унга доимий ўйин амалиёти зарур.
Шу сабабли, у январда яна клубга мурожаат қилади”, – дейди журналист. Шунингдек, журналист “Наполи” ва “Вест Ҳем” жамоаларининг ярим ҳимоячига қизиқиш билдираётганини ҳам тасдиқлади.
Эслатиб ўтамиз, август ойида “қизил иблислар” раҳбарияти Кобби Майнунинг ижарага ўтиш бўйича сўровини рад этган эди.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.