
Собиқ футболчи ва "Милан" жамоасининг мураббийи Кристиан Брокки "россонерилар"нинг жорий мавсумдаги ўйинларини ижобий баҳолади. Ёзги мавсум оралиғида "Милан" бош мураббийликка Массимилиано Аллегрини таклиф қилди ва бу қарор клубга яхши туртки берди.
"Мен Аллегри ва "Милан"га жуда ишонаман, жамоа олдингидан бутунлай бошқача кўринмоқда. Улар жамоавий ўйин борасида сезиларли ўсишга эришдилар.
Балки оддий рақиблар билан ўйинларда хатолар бўлгандир, лекин бу борада "Милан"га яна бироз нарса етишмаяпти, деб ўйлайман, топ-клуб бўлиш учун. Лекин мен ишончим комилки, "Милан" Скудетто учун охиригача курашади", - дейди Брокки pianetamilan.it нашрига берган интервьюсида.
Ҳозирда "Милан" А Серия турнир жадвалида учинчи ўринни эгаллаб турибди.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.