
Барселонанинг вингери Маркус Рэшфорд пайшанба куни жамоа машғулотига қатнашмади. 28 ёшли футболчи шахсий сабабларга кўра машғулотни ўтказиб юборганини Diario AS хабар бермоқда.
Клуб англиялик футболчига тегишли рухсат берган. Хабар қилинишича, жума куни Рэшфорд умумий гуруҳ машғулотларига қайтиши кутилмоқда.
Шанба куни «кўк-анорранглилар» Ла Лига 13-турида «Сан-Мамес»да «Атлетик Бильбао»ни қабул қилади. Маркус Рэшфорд «Манчестер Юнайтед»дан ижара асосида «Барселона»да ўйнамоқда.
«Қизил иблислар» тарбияланувчиси жорий мавсумда Ханс-Дитер Флик бошчилигидаги жамоада 16 учрашувда 6 та гол уриб, 9 та голли узатма амалга оширган. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.