2025-йилнинг учинчи чорагида МФО бозори ўсди

Ўзбекистон Марказий банки ҳисоботига кўра, 2025-йилнинг учинчи чораги охирига келиб микромолия ташкилотлари (МФО) ва ломбарлар фаоллиги сезиларли даражада ошди. Ушбу даврда уларнинг активлари ва капитали кўпайган бўлса-да, юқори фоиз ставкалари ва муаммоли кредитлар туфайли хавфлар ҳам ортган.
Ҳисоботда келтирилишича, кредитларнинг 90 фоизи ёки 19,2 триллион сўм жисмоний шахслар ҳиссасига тўғри келмоқда. Шу билан бирга, тадбиркорларга ажратилган кредитлар ҳажми ҳам ортиб, октябрь бошига келиб 1,2 триллион сўмни ташкил қилган.
Учинчи чорак давомида мамлакатда 26 та янги МФО ва ломбарлар очилиб, уларнинг умумий сони 218 тага етди.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг