
Россия Саноат ва савдо вазирлиги қора металл парчасини Ўзбекистонга ва Мўғулистонга экспорт қилиш учун янги темирйўл чегара пунктларини қўшишни таклиф этди. Вазирлик томонидан тайёрланган қарор лойиҳаси норматив-ҳуқуқий актлар порталида эълон қилинди ва у 2026 йил 1 январдан кучга кириши мумкин.
Ҳужжатга илова қилинган тушунтириш хатига кўра, пунктлар рўйхатини кенгайтириш экспорт логистикаси самарадорлигини ошириш, транспорт харажатларини камайтириш ва ички эҳтиёжлар ҳамда экспорт имкониятлари ўртасида мувозанатни таъминлашга хизмат қилади. Ҳужжатда қора металл парчалари металлургия саноатининг барқарор ривожланиши учун асосий хомашё ресурси эканлиги таъкидланади.
2025 йилда металлургия соҳасида ишлаб чиқаришнинг қисқариши кузатилмоқда, бу ички талабнинг камайиши ва айрим ҳудудларда қора металл парчалари ортиб қолишига олиб келмоқда. Бозор шароитларини ҳисобга олган ҳолда, вазирлик экспорт йўналишларини қайта кўриб чиқишни таклиф этмоқда.
Бу қарорлар тармоқ мутахассислари билан биргаликда ишлаб чиқилган бўлиб, ички бозорда қора металл парчалари танқислигини олдини олишга қаратилган.
Россия қора металл парчасини Ўзбекистонга экспорт қилиш йўлларини кенгайтиради
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар