date

Арманистон депозитарийси Ўзбекистон назорат майдончасида

Арманистон депозитарийси Ўзбекистон назорат майдончасида
Миллий истиқболли лойиҳалар агентлиги (НАП) Арманистон Марказий депозитарийси (ЦДА)ни "назорат майдончаси" иштирокчиси сифатида рўйхатга олди. Ташкилотнинг маълум қилишича, халқаро компаниялар иштироки бошқа мамлакатларнинг тажрибасини ўрганишга ва инвесторлар учун Ўзбекистон бозорига киришни соддалаштиришга ёрдам беради.

ЦДА Арманистонда қимматли қоғозлар ҳисоб-китоб тизимини бошқаради ва ISO халқаро стандартларига мувофиқ фаолият олиб боради. Депозитарий Британиянинг Thomas Murray агентлигидан "BBB" рейтингига эга бўлиб, ANNA ва AECSD халқаро ассоциацияларининг аъзоси ҳисобланади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Арманистон депозитарийси Ўзбекистон назорат майдончасида