date

Доллар курси 12 000 сўмдан ошди

Доллар курси 12 000 сўмдан ошди
7-ноябр ҳолатига кўра, Ўзбекистонда АҚШ долларининг расмий курси 52,25 сўмга ошиб, 12 022,92 сўмни ташкил этди. Марказий банк маълумотларига кўра, евро курси бир кунда 95 сўмга кўтарилиб, 13 843,19 сўмга етган.

Россия рублининг қиймати эса 0,55 сўмга ошиб, 148,14 сўмни ташкил этди. Соат 16:24 ҳолатига кўра, тижорат банкларида долларни 11 980 сўмдан сотиб олиш ва 12 025 сўмдан сотиш мумкин.

Рубл эса банкларда 139 сўмдан сотиб олиниб, 149 сўмдан сотилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Доллар курси 12 000 сўмдан ошди