Ўзбекистонда улгуржи савдо ҳажми ошди

2025 йилнинг январ-ноябр ойларида Ўзбекистонда улгуржи савдо айланмаси 443 триллион 4 миллиард сўмга етиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 12,8 фоизга ошди. Шу даврда чакана савдо айланмаси 403 триллион сўмни ташкил этиб, 11 фоизга кўпайди. 1 декабр ҳолатига кўра, чакана савдо соҳасида 86 197 та, улгуржи савдо соҳасида эса 51 497 та тижорат ташкилоти фаолият юритган.

Ўзбекистонда улгуржи ва чакана савдо ҳажми ўсишда давом этмоқда. Бу ҳақда Podrobno.uz хабар беради.
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январ-ноябрь ойларида мамлакатда чакана савдо айланмаси 403 триллион сўмни ташкил этди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 11 фоизга кўп бўлиб, истеъмолчилар фаоллигининг ошганини кўрсатади.
1 декабр ҳолатига кўра, республикада чакана савдо соҳасида 86 197 та тижорат корхонаси фаолият юритмоқда. Улугуржи савдо сегментида ҳам ижобий ўсиш кузатилди.
Ҳисобот даврида улгуржи савдо айланмаси 443 триллион 4 миллиард сўмга етди, бу ўтган йилга нисбатан 12,8 фоизга кўпдир. Декабр бошида Ўзбекистонда улгуржи савдо соҳасида 51 497 та тижорат ташкилоти фаолият олиб борган.
Шунингдек, 2025 йилнинг январ-ноябрь ойларида Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 72 миллиард доллардан ошгани қайд этилган.



























Изоҳлар 0
…