date

Шоколад 2050 йилга бориб йўқ бўлиб кетиши мумкин

Шоколад 2050 йилга бориб йўқ бўлиб кетиши мумкин

Экстремал иқлим шароитлари дунё бўйлаб какао етиштиришга жиддий хавф солмоқда. Мутахассислар огоҳлантиришича, агар ҳозирги тенденциялар сақланиб қолса, 2050 йилга келиб шоколад саноати чуқур инқирозга юз тутиши, ҳатто шоколад умуман йўқолиб кетиши ҳам мумкин.

Маълумки, шоколад ишлаб чиқариш какао мевасига боғлиқ. Дунё какао захирасининг қарийб 60 фоизи Ғарбий Африкада жойлашган Кот-д’Ивуар ва Гана ҳиссасига тўғри келади. Бироқ сўнгги икки йил ичида ушбу ҳудудларда какао ҳосили тахминан 40 фоизга камайган бўлиб, бу шоколад нархининг 1970 йиллардан бери кузатилмаган даражада ошишига олиб келмоқда.

Мутахассислар муаммога ноқонуний олтин қазиб олиш ва қариган дарахтлар ҳам таъсир қилаётганини тан олса-да, Harvard University қошидаги Salata иқлим ва барқарорлик институти асосий хавф сифатида ёғингарчиликнинг кескин ўзгарувчанлигини кўрсатмоқда. Ҳарорат ошган сари атмосферада намлик кўпайиб, жала қуйишлар, тупроқ эрозияси ва какао дарахтларига зарар етказувчи замбуруғли касалликлар авж олмоқда.

Муаммога ечим сифатида National University of Singapore олимлари какаога муқобил сифатида кароб ўсимлигига эътибор қаратмоқда. Кароб иссиқ ва қурғоқ иқлимга чидамли бўлиб, қовурилганда какаони эслатувчи ҳид чиқаради. Олимлар унинг таъмини какаога яқинлаштириш учун ферментлар асосида табиий усул ишлаб чиққан.

Тадқиқот муаллифи Манфред Кунинг таъкидлашича, мақсад фақат какао таъмини такрорлаш эмас, балки шоколад саноатини иқлим хавфларига мослаштиришдир. Агар ушбу технология амалиётга жорий этилса, какаога бўлган қарамлик сезиларли даражада камайиши мумкин.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Фойдали » Шоколад 2050 йилга бориб йўқ бўлиб кетиши мумкин