Ўзбекистонда энг кўп чақалоқ туғилаётган вилоят маълум бўлди

Жорий йилнинг январ–сентябр ойларида 80 мингдан ортиқ чақалоқ туғилган Самарқанд вилояти Ўзбекистонда туғилиш бўйича етакчи бўлди. Қашқадарё вилоятида 75 мингдан зиёд, Фарғона вилоятида эса 74 мингдан ортиқ туғилиш қайд этилди. Сурхондарё, Андижон ва Наманган вилоятларида ҳам туғилиш кўрсаткичлари юқори бўлди. Навоий, Жиззах, Сирдарё вилоятлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикасида туғилиш нисбатан камроқ қайд этилган.
Жорий йилнинг январь–сентябрь ойларида Ўзбекистонда туғилиш кўрсаткичлари юқори даражада сақланиб қолди. Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, бу борада Самарқанд вилояти етакчи ҳудуд сифатида қайд этилди.
Таҳлилларга асосан, тўққиз ой ичида Самарқанд вилоятида 80 мингдан ортиқ чақалоқ дунёга келган. Бу кўрсаткич республика бўйича энг юқори натижа ҳисобланади. Иккинчи поғонани Қашқадарё вилояти эгаллаб, у ерда 75 мингдан зиёд туғилиш қайд этилган. Фарғона вилояти эса 74 мингдан ортиқ чақалоқ билан учинчи ўриндан жой олган.
Шунингдек, Сурхондарё, Андижон ва Наманган вилоятларида ҳам туғилиш кўрсаткичлари анча юқори бўлиб қолмоқда. Тошкент вилояти ва пойтахт шаҳрида эса бу рақамлар 50 мингга яқинлашган.
Нисбатан камроқ туғилиш Навоий, Жиззах, Сирдарё вилоятлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси ҳиссасига тўғри келган.
Қисқаси, демографик ўсиш ҳануз фаол давом этмоқда ва Самарқанд вилояти бу жараёнда асосий драйверлардан бири бўлиб қоляпти.






























Изоҳлар 0
…