date

Олтин ва кумуш нархи ошди

Олтин ва кумуш нархи ошди

Жаҳон бозорларида қимматбаҳо металлар нархи яна юқори суръатда ошди. Олтин нархи тарихда илк бор бир унция учун 4500 доллардан ошиб кетди, кумуш ва платина ҳам рекорд кўрсаткичларни янгилади.

24 декабрь куни спот олтин нархи 0,8 фоизга кўтарилиб, унцияси 4 524 долларга етди. Шу билан олтин йил бошидан буён қарийб 72 фоизга қимматлашди. Кумуш нархи 1,2 фоизга ўсиб, унцияси 72,27 доллар билан рекорд қайд этди. Платина эса 3,3 фоизга ошиб, унцияси 2 377,50 долларга чиқиб, тарихий энг юқори даражага етди.

Мутахассислар бу ўсишни глобал ноаниқлик, АҚШ ва Хитой ўртасидаги кескинлик ҳамда хавфсиз активларга бўлган талаб ошиши билан изоҳламоқда. Tastylive компаниясининг глобал макро бўлими раҳбари Илья Спивакга кўра, деглобализация шароитида нейтрал ва суверен хатарлардан ҳоли активларга эҳтиёж кучаймоқда.

Қайд этилишича, олтин учун бу 1979 йилдан бери энг йирик йиллик ўсиш бўлди. Кумуш эса йил давомида 150 фоиздан ортиқ қимматлашиб, кучли инвестицион талаб ва стратегик аҳамият фонида олтиндан ҳам тезроқ ўсишни намоён этди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
  1. elyorubaydullayev64
    elyorubaydullayev64Кеча соат 23:33 да
    Зурку
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Олтин ва кумуш нархи ошди