
«Тоттенҳем» марказий ҳимоячиси Раду Драгўшиннинг агенти футболчи яқин орада жамоани тарк этиши мумкинлигини истисно қилмади. 23 ёшли футболчининг манфаатларини ҳимоя қилаётган Флорин Маня Драгўшинни Англияда захирада қолиш роли қониқтирмаслигини билдирди.
«Ҳозирча “Тоттенҳем” Радуни сотишни истамаяпти, аммо у кам ўйин амалиёти олса, турли вариантларни кўриб чиқамиз. Ҳозирча менга ҳеч ким қўнғироқ қилгани йўқ, лекин Англиядан қизиқиш борлигини биламан.
Гап кичик клублар ҳақида кетмоқда, шу боис Италияга устунлик берилмоқда. Биламанки, ёзда “Интер” марказий ҳимоячи қидиради.
Агар Радуга кўпроқ ўйнаш керак, деган қарорга келсак, улар (“Интер”) билан боғланамиз. Балки Кристиан Киву ўзи менга қўнғироқ қилар», — дея агент сўзларини келтиради GIFN.
Transfermarkt портали марказий ҳимоячининг қийматини 22 млн еврога баҳолаган. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.