
Мадриднинг «Реал» клуби ҳужумчиси Эндрик нега «Лион»га кетишга қарор қилгани маълум бўлди. Франция клуби 19 ёшли футболчини жорий мавсум охиригача ижарага олди.
Бразилиялик футболчи билан келишувга эришилгани ҳақидаги хабарлар бир неча ой аввал пайдо бўлган, сешанба куни эса битим расман тасдиқланди. Diario AS маълумотига кўра, Эндрикнинг кетишидаги асосий сабаб жаҳон чемпионатига бориш истаги эмас.
Футболчи Хаби Алонсога ўз салоҳиятини исботламоқчи бўлган, бироқ мураббий унга деярли имконият бермаган. Вундеркинд мураббий кўпроқ ишонч билдирганида, жамоага анча фойда келтира олишини таъкидлаган.
Шунингдек, Эндрик Францияга жўнаб кетишидан олдин «Реал»дагиларга клубдаги ҳикояси ҳали якунланмаганини айтган. Ҳужумчи қайтганидан кейин албатта муваффақиятга эришишини маълум қилган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.