
2025 йил январь-сентябрь ойларида Ўзбекистон 3,2 миллион дона мобил телефон импорт қилган бўлиб, бу ўтган йилга нисбатан 7,4% кўпдир. Ушбу маълумотни Давлат статистика қўмитаси эълон қилди.
Мазкур телефонларнинг умумий қиймати 370,8 миллион АҚШ долларини ташкил этди. Телефонларнинг асосий етказиб берувчиси Хитой бўлиб, мамлакатдан 2,5 миллиондан ортиқ қурилма олиб келинган.
Вьетнамдан 619,2 минг, Бирлашган Араб Амирликларидан эса 65,3 минг дона телефон импорт қилинган. Етказиб берувчилар бешлигида Ҳиндистон (31,8 минг дона) ва Жанубий Корея (4,8 минг дона) ҳам бор.
Жорий йилнинг ноябрь ойи бошига келиб, Ўзбекистон хориждан умумий қиймати 744,1 миллион АҚШ долларига тенг бўлган телекомуникация ускуналари сотиб олди. Ушбу кўрсаткич ўтган йилга нисбатан 3% га камайган.
Ўзбекистон мобил телефон импортни 7,4% га оширди
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар