
30 декабрь куни Ўзбекистоннинг бир қатор ҳудудларида ёмғир ёғиши ва шамол кучайиши кутилмоқда, деб хабар берди "Ўзгидромет".
Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгарувчан бўлиб, қисқа муддатли ёмғир кузатилиши мумкин. Шамол ғарбдан секундига 3–8 метр тезликда эсади. Ҳарорат тунги пайт 7–9, кундуз 11–13 даража илиқ бўлади.
Қорақалпоғистон ва Хоразмда ҳам ёмғир эҳтимоли бор, айрим жойларда туман тушиши мумкин. Бухоро, Навоий, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ёмғирли ва шамолли об-ҳаво кутилмоқда. Шамол айрим жойларда секундига 18 метргача кучайиши мумкин.
Қашқадарё ва Сурхондарёда ҳаво анча илиқ, аммо баъзи жойларда ёмғир ва кучли шамол кузатилиши мумкин. Андижон, Наманган ва Фарғонада об-ҳаво сокин бўлиб, ёмғир кутилмайди, фақат туман тушиши мумкин.
Тоғли ва тоғ этаклари ҳудудларида қор ёғиши, айрим нуқталарда кучли ёғингарчилик ва қор кўчиши хавфи бор.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.