date

Ўзбекистонда бизнес иқлими индекси 13 пунктга ошди

Ўзбекистонда бизнес иқлими индекси 13 пунктга ошди
Ўзбекистоннинг ҳозирги йил октябр ойи бўйича умумий бизнес иқлими кўрсаткичи 55 пунктни ташкил этди. Марказий Иқтисодий Тадқиқотлар ва Ислоҳотлар Маркази (CEIR) маълумотларига кўра, бу ўтган йилга нисбатан 13 пунктлик ўсишни англатади.

"Барча соҳаларда бизнес иқлими яхшиланиши қайд этилди. Хусусан, қишлоқ хўжалигида ўтган йилга нисбатан 11 пунктлик ўсиш билан кўрсаткич 61 пунктга етди.

Саноат соҳасида 8 пункт ўсиб, 46 пунктни ташкил қилди. Қурилиш ва хизматлар соҳаларида эса мос равишда 13 ва 17 пунктлик ўсиш билан кўрсаткичлар 58 ва 57 пунктга етди", — дея маълум қилди марказ.

Марказ томонидан сўровга жалб қилинган тадбиркорларнинг 50 фоизи ўз бизнес ҳолатини яхши деб баҳолаган. Ўтган йил бу кўрсаткич 38 фоизни ташкил этганди.

Сўнгги уч ойда бизнесдаги яхшиланишни 42 фоиз компаниялар қайд этган бўлса, ўтган йили бундай жавоб берганлар 32 фоиз эди. Маҳсулотларга қизиқишнинг ортганини эса сўровда иштирок этганларнинг 50 фоизи билдирган, ўтган йили эса бу кўрсаткич 35 фоиз бўлган.

CEIR бизнес иқлими индексини Германиянинг IFO институти методикаси асосида ҳар хил соҳаларда фаолият юритувчи 1 мингдан ортиқ компаниялар ўртасида сўровлар ўтказиш орқали ҳисоблайди. Бизнес вакиллари ҳозирги ҳолат ва келгуси кутилмаларни ишлаб чиқариш, талаб ва бошқа кўрсаткичлар ўзгаришига асосланган ҳолда баҳолайдилар.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Код ноаниқ бўлса, расмни янгилаш учун устига босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Ўзбекистонда бизнес иқлими индекси 13 пунктга ошди