date

Ипотека облигациялари бўйича янги тартиб

Ипотека облигациялари бўйича янги тартиб
Ўзбекистонда ипотека облигацияларини Марказий депозитария орқали чиқариш ва муомалага киритиш тартиби тасдиқланди. Эндиликда фоиз тўловлари ҳамда облигацияларнинг номинал қийматини қайтариш айнан Марказий депозитария томонидан амалга оширилади.

Ушбу тартиб махсус ҳуқуқий режим доирасида жорий этилиб, Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтказилган. Ипотека облигациялари таркибига киритиладиган кредитлар маълум шартларга жавоб бериши керак: кредитнинг гаровга нисбати камида 75% бўлиши, қарз олувчининг қарз юки 70% дан ошмаслиги ҳамда кредит берилганидан камида олти ой ўтган бўлиши лозим.

Бундай кредитлар учун ипотека ва кредит шартномаси, тўлов жадвали, суғурта полиси, гаровга бўлган мулк ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлар ҳамда ипотека шартномасининг давлат реестрида рўйхатдан ўтганлиги ҳақида маълумотнома талаб этилади. Ипотека облигациялари бўйича барча тўловлар фақат Марказий депозитария орқали амалга оширилади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Ипотека облигациялари бўйича янги тартиб