date

Россияда фоизсиз банк очиладими?

Россияда фоизсиз банк очиладими?

Россияда илк ислом банкини ташкил этиш масаласи жиддий босқичга кирди. Лойиҳа 2026 йилга қадар ишга туширилиши мумкин ва бу ташаббусга Марказий банк ҳам қўллаб-қувватлов билдирмоқда. Бу ҳақда Анатолий Аксаков маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, банкни очиш бўйича ишлар бизнес ва мусулмон жамоатчилиги билан ҳамкорликда олиб борилмоқда. Аксаков ушбу фикрларни Қозон шаҳрида ўтказилган давра суҳбатида билдирган. Мазкур тадбир Ислом молия институтлари учун ҳисоб ва аудит ташкилотининг ваколатхонаси очилиши муносабати билан ташкил этилган.

Муҳими, ташаббус Россия Марказий банки томонидан ҳам қўллаб-қувватланяпти. Агар барча жараёнлар режа асосида кечса, банкни ташкил этиш ишлари 2026 йилгача тўлиқ якунланиши мумкин.

Маълумки, ислом банкчилиги Россияда 2023 йилдан буён тажриба тариқасида Доғистон, Чеченистон, Бошқирдистон ва Татаристонда синовдан ўтказилмоқда. Ушбу ҳудудларда фоизсиз молиявий хизматлар ҳамда шариат қоидаларига асосланган операциялар амалда текширилмоқда.

2025 йил ёзида бу эксперимент 2028 йил 1 сентябргача узайтирилди ва рухсат этилган операциялар рўйхати ҳам кенгайтирилди. Мутахассислар фикрича, агар тажриба ўзини оқласа, келгусида ислом молияси Россиянинг бошқа ҳудудларига ҳам кириб бориши мумкин.

Қисқаси, Россия молия тизимида янги ва ноанъанавий йўналиш шаклланяпти. Фоизсиз банк модели нафақат мусулмонлар, балки альтернатив молиявий хизматларга қизиқувчилар учун ҳам янги имконият эшигини очиши мумкин.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Россияда фоизсиз банк очиладими?