
17 ноябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистон Марказий банки маълумотига биноан доллар курси 12 039,61 сўмни ташкил этди. АҚШ валютаси 54,51 сўмга кўтарилган.
Бундан ташқари, регулятор рубл ва евро курсларини ҳам янгилади: рубл 149,17 сўм, евро эса 13 992,43 сўм деб белгиланди.
Ўзбекистон Республикаси валюта биржасида эса 14 ноябрда очилиш аукциони курси 12 039,00 сўмни ташкил этган бўлиб, кун давомида 53,90 сўмга ўсиш кузатилган.
14 ноябрь куни соат 16:00 ҳолатига кўра, банкларда долларни 11 930–11 980 сўм диапазонида сотиб олишган, сотув эса 12 020–12 095 сўм оралиғида бўлган.
Рубл курси бўйича сотиб олиш нархи 90–140 сўм, сотиш нархи эса 149–190 сўмни ташкил этган.
Евро эса 12 760–13 750 сўм оралиғида сотиб олинган бўлса, 13 960–15 500 сўм диапазонида сотилган.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.