date

Ўзбекистон иқтисодиёти 2025 йилда барқарор ўсди

Ўзбекистон иқтисодиёти 2025 йилда барқарор ўсди
Ўзбекистон иқтисодиёти ва молиявий тизими 2025 йилнинг биринчи ярмида барқарорлик ва ижобий натижаларни кўрсатди. Марказий банкнинг маълумотларига кўра, иқтисодиётнинг ўсиш суръати 7,2 фоизни ташкил этди, инфляция даражаси эса 8,7 фоизни ташкил қилди.

Банк сектори мустаҳкамланди: муаммоли кредитлар даражаси пастлигича қолди, капитал ва ликвидлик талаб қилинган даражадан юқори бўлди. Активлар рентабеллиги 2 фоизга, капитал рентабеллиги эса тахминан 11 фоизга етди.

Кўчмас мулк бозорида нархлар барқарорлашди, спекулятив талаб камайди ва уй-жой аҳолига янада арзонлашди. Хонадонларнинг қарз юки қисқарди ва хавфсиз даражада қолди, ипотека кредитлари ўсишда давом этмоқда, аммо қарздорлар тўловларни ўз вақтида амалга оширмоқда.

Илк бор банкларнинг стресс-тестлари ва кредитлар бўйича дефолт эҳтимолини таҳлил қилиш ишлари амалга оширилди. Шунингдек, капитални мустаҳкамлаш ва молиявий тизимни хавфлардан ҳимоя қилиш бўйича янги чоралар жорий этилди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Ўзбекистон иқтисодиёти 2025 йилда барқарор ўсди