date

Хитойда 13 тонна олтин яширган амалдор ўлимга ҳукм қилинди

Хитойда 13 тонна олтин яширган амалдор ўлимга ҳукм қилинди

Хитойнинг Хайкоу шаҳри собиқ мери коррупцияда айбланиб, олий жазо — ўлимга ҳукм қилинди. Тергов жараёнида амалдорнинг уйидан топилган бойликлар нафақат мамлакатни, балки бутун дунёни ҳайратга солди.

Тинтув вақтида собиқ мулозимнинг хонадонидан 13,5 тонна соф олтин ҳамда 23 тонна нақд пул маблағлари топилган. Шунингдек, унинг ихтиёридаги Хитой ва хорижда жойлашган элита кўчмас мулклари ҳамда қимматбаҳо автомобиллар коллекцияси давлат фойдасига мусодара қилинди.

Тергов хулосасига кўра, амалдор 2009 йилдан 2019 йилгача бўлган даврда ҳукумат шартномаларини қўлга киритиш ва ер участкаларини расмийлаштириш эвазига тизимли равишда пора олиб келган. У 10 йил ичида жами 4,3 миллиард долларлик ноқонуний бойлик тўплаган.

Суд уни ўз хизмат ваколатларини суиистеъмол қилиш ва давлат маблағларини ўзлаштиришда айбдор деб топди. Ушбу жараён Хитой тарихидаги энг йирик ва шов-шувли коррупцияга қарши кураш ҳолатларидан бири сифатида қайд этилди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
  1. aliyevrasmiy
    aliyevrasmiyКеча соат 22:46 да
    😱😱😱😱😱13 tonna oltin
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Хитойда 13 тонна олтин яширган амалдор ўлимга ҳукм қилинди