date

Доллар курси 11 940 сўмга тушди

Доллар курси 11 940 сўмга тушди
Марказий банк маълумотларига кўра, 19 ноябр ҳолатига доллар курси 11 940,70 сўмни ташкил этди. Кун давомида курс 69,22 сўмга пасайган.

Регулятор, шунингдек, рубл ва евро курсларини янгилади: рубл курси 147,40 сўм, евро курси эса 13 839,27 сўмни ташкил қилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси валюта биржасида 18 ноябрь куни очилиш савдолари курси 11 940,00 сўм даражасида бўлган. Бу эса 69,92 сўмлик пасайишни англатади.

18 ноябрь соат 16:00 ҳолатига банкларнинг айирбошлаш шохобчаларида долларни 11 885–11 955 сўмга сотиб олишган ва 12 000–12 065 сўмга сотишган.

Рублнинг харид нархи 90 дан 141 сўмгача, сотиш нархи эса 149 дан 190 сўмгача бўлган. Еврони эса 13 000–13 840 сўмга сотиб олишган ва 13 950–15 500 сўмга сотишган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Доллар курси 11 940 сўмга тушди