Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш ҳажми 26,9 трлн сўмга етди

Ўзбекистонда 2025 йил январ–ноябрь ойларида ичимликлар ишлаб чиқариш ҳажми 26,9 трлн сўмни ташкил этди. Миллий статистика қўмитаси ҳисоб-китобларига кўра, бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 4%га ошган.
Ишлаб чиқаришнинг энг катта қисми Тошкент шаҳрига тўғри келиб, у ерда 16,6 трлн сўмлик ичимлик маҳсулотлари тайёрланган. Кейинги ўринларда Тошкент вилояти (4,5 трлн сўм) ва Хоразм вилояти (2,2 трлн сўм) қайд этилди.
Энг паст натижалар Навоий вилоятида кузатилиб, ишлаб чиқариш атиги 25,7 млрд сўмни ташкил қилган. Жиззах вилоятида бу кўрсаткич 51,3 млрд сўм, Сирдарё вилоятида эса 85,1 млрд сўм бўлган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг