date

Ўзбекистонда исломий банклар: очилиш санаси маълум бўлди

Ўзбекистонда исломий банклар: очилиш санаси маълум бўлди

“Ўзбекистон – 2030” стратегиясининг янгиланган таҳрири жамоатчилик муҳокамасига тақдим этилди. Унда мамлакат молия тизимини янгилашга қаратилган муҳим ислоҳотлар, шу жумладан исломий молия соҳасида аниқ режа ва муддатлар белгиланган.

Ҳужжатга кўра, кўп йиллар давомида муҳокама қилиниб келинган исломий молия хизматларини жорий этиш масаласида амалий қадамлар ташланади. Жумладан, 2027 йилда исломий молия тамойиллари асосида ишлайдиган биринчи банк ташкил этилиши режалаштирилган. 2029–2030 йиллар давомида эса яна икки исломий банк ўз фаолиятини бошлаши кўзда тутилган.

Шу тариқа, 2030 йилга келиб Ўзбекистонда учта банк исломий молия қоидалари асосида хизмат кўрсатиши кутилмоқда. Стратегияда банк секторида давлат иштирокини камайтириш масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратилган. Режага мувофиқ, 2027–2030 йиллар оралиғида ҳар йили биттадан давлат банки хусусийлаштирилади. Натижада, 2030 йилга бориб давлат ихтиёрида атиги тўртта банк қолади.

Мутахассислар фикрича, мазкур ислоҳотлар молия бозорида соғлом рақобатни кучайтириш, хусусий сектор улушини ошириш ҳамда аҳоли ва тадбиркорларнинг исломий молия хизматларига бўлган эҳтиёжини қондиришга хизмат қилади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Ўзбекистонда исломий банклар: очилиш санаси маълум бўлди