date

"Сити" 2 миллиарддан оширди: Гвардиола трансферда рекордчи мураббий

"Сити" 2 миллиарддан оширди: Гвардиола трансферда рекордчи мураббий

Антуан Семеньони 72 миллион евро эвазига сафига қўшиб олган «Манчестер Сити» Хосеп Гвардиола давридаги трансфер харажатларини яна бир поғонага кўтарди: «шаҳарликлар» Пеп қўл остидаги умумий сарфини 2 миллиард еврo чегарасидан оширди.

Гвардиола 2016 йил ёзида «Сити»ни қабул қилиб олганидан буён клуб трансфер бозорида доим фаол бўлиб келяпти. Ва статистика шуни кўрсатадики, бу кўламда маблағ тикиш бўйича ҳозирча унга тенг келадиган мураббий йўқ: ўша давр оралиғида ҳеч бир мутахассис бир клуб билан бундай миқдорда харaжат қилмаган.

Қизиғи, Пепдан кейинги ўринда Диего Симеоне турибди — у даврда «Атлетико» тахминан 1,22 миллиард евро сарфлаган. Учинчи натижа эса Антонио Контега тегишли: 1,19 миллиард евро. Яъни, бу “миллиардлик лига”да ҳам рақобат қаттиқ, лекин Гвардиола барибир бир қадам олдинда.

Шу давр мобайнида бир клубда 1 миллиард еврoдан ортиқ маблағ сарфлай олган мураббийлар ҳам кўп эмас — фақат уч нафар:

  • Пеп Гвардиола («Манчестер Сити»),

  • Диего Симеоне («Атлетико»),

  • Микел Артета («Арсенал»).

Гвардиола фаолиятини умумий ҳисобласак, манзара янада “портлайди”: у бошқарган клублар трансферлар учун жами 2,58 миллиард евро сарфлаган. Бу кўрсаткич билан Пеп барча мураббийлар орасида мутлақ етакчи ҳисобланади.

Ундан кейинги рўйхат ҳам номдор:

  • Жозе Моуринью — 1,99 миллиард евро,

  • Карло Анчелотти — 1,8 миллиард евро,

  • Массимилиано Аллегри — 1,6 миллиард евро,

  • Диего Симеоне — 1,55 миллиард евро.

Хулоса оддий: катта футболда катта пул — катта масъулият. «Сити» сарфни оширяпти, демак, талаб ҳам ошади. Энди мухлислар учун асосий савол битта: бу миллиардлар майдонда яна қандай совринларга айланади?

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » "Сити" 2 миллиарддан оширди: Гвардиола трансферда рекордчи мураббий