date

Ноябрда 45 тонна олтин: Ўзбекистон неча тонна олтин сотиб олган?

Ноябрда 45 тонна олтин: Ўзбекистон неча тонна олтин сотиб олган?

Жаҳон олтин кенгаши маълумотига кўра, марказий банклар ноябрь ойида жами 45 тонна соф олтин харид қилган. Бу рақам глобал молия бозорларидаги беқарорлик фонида давлатлар “қаттиқ актив”га қизиқиши янада кучайганини кўрсатади.

Ноябрдаги энг йирик харидорлар рўйхатининг юқори қисмида Полша (12 тонна) ва Бразилия (11 тонна) турибди. Учинчи ўринга эса Ўзбекистон Марказий банки (10 тонна) кирган. Яъни, мамлакатимиз ушбу ойда олтин хариди бўйича етакчилар қаторида бўлди.

Шу билан бирга, қимматбаҳо металл харидини амалга оширган давлатлар орасида қуйидагилар ҳам бор:

  • Қозоғистон — 8 тонна

  • Қирғизистон — 2 тонна

  • Чехия — 2 тонна

  • Хитой — 1 тонна

  • Индонезия — 1 тонна

Йил бошидан буёнги 11 ойлик даврга келганда эса картинанинг иккинчи томони ҳам бор: Ўзбекистон Сингапур ва Россиядан кейинги учинчи энг йирик олтин сотувчи мамлакат сифатида қайд этилган. Шу даврда асосий харидорлар сифатида Полша (95 тонна), Қозоғистон (49 тонна) ва Бразилия (43 тонна) тилга олинади.

Расмий рақамларга кўра, 2025 йилнинг январ–ноябрь ойларида Ўзбекистон жами 9,9 млрд долларлик олтин сотган (ўсиш — +70,9%). Бу эса мамлакат умумий экспортининг 37,1%ига тўғри келади.

Хулоса оддий: бир томонда резервларни мустаҳкамлаш учун харид, иккинчи томонда экспорт тушуми ва валюта оқими учун сотув кетяпти. Энди асосий савол — олтин нархи ва ташқи бозорлар қандай ҳаракат қилади: тренд сақланса, 2026 йилда ҳам олтин Ўзбекистон экспортида “локомотив” бўлиб қолиши эҳтимоли катта.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Ноябрда 45 тонна олтин: Ўзбекистон неча тонна олтин сотиб олган?