«Вердер» ва «Хоффенхайм» ўйини бошқа кунга қолдирилди

«Вердер» клуби расмий сайти орқали Бундеслигадаги «Хоффенхайм»га қарши учрашув қолдирилганини маълум қилди. Ўйин шанба куни ўтказилиши керак эди, бироқ Германия футбол лигаси клублар, стадион оператори ва маҳаллий расмийлар билан олиб борилган кенг кўламли маслаҳатлашувлардан сўнг баҳсни бекор қилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Қайд этилишича, стадионнинг турли ҳудудларида кучли музлаш ҳолати юзага келган. Шунингдек, арена ҳудудининг катта қисми қалин қор уйумлари билан қопланган.
Об-ҳаво прогнозлари ўйин вақтига қадар вазият яхшиланишини кафолатламагани сабаб, хавфсизлик нуқтайи назаридан учрашув бошқа санага кўчирилди. «Вердер» янги ўйин санаси ҳақида кейинроқ қўшимча маълумот беради.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг