date

Ўзбекистон 2030-йилгача ЯИМни $200 млрдга етказмоқчи

Ўзбекистон 2030-йилгача ЯИМни $200 млрдга етказмоқчи
2030-йилга келиб, Ўзбекистон ялпи ички маҳсулотини (ЯИМ) $200 миллиардга етказиш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг бюджет бўйича мурожаатида маълум қилинди.

Ушбу иқтисодий ўсиш натижасида аҳоли жон бошига даромад $5 мингга етиши кутилмоқда. Бу кўрсаткичга эришиш қашшоқликни камайтириш ва ўзбекистонликларнинг ҳаёт сифати яхшилашга ёрдам беради.

Вазирлик шунингдек, 2028-йилгача иқтисодиётнинг ўсиш прогнозларини янгилади, ташқи иқтисодий хавфларга қарамай. Жорий йилда ЯИМ 7 фоизга ўсиши кутилмоқда, 2026 ва 2027-йилларда ҳам 7 фоиз, 2028-йилда эса 6,9 фоиз ўсиш режалаштирилган.

Иқтисодиёт вазирлиги бюджет масалаларига ҳам тўхталди. Келгуси йилдан бюджет дефицити умумий фискал баланс таркибида, шу жумладан, депозитлар ва дастурлар учун кредитларни ҳисобга олган ҳолда ҳисобланади.

Мақсад – ЯИМга нисбатан 3 фоизлик дефицит чегарасидан ошмаслик. Прогнозларга кўра, келгуси йилда консолидациялашган бюджет даромадлари 515,4 триллион сўмни, харажатлар эса 567 триллион сўмни ташкил этади.

Давлат қарзи ЯИМнинг 35 фоизи даражасида сақланиши кутилмоқда, бу хавфсиз кўрсаткич ҳисобланади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Ўзбекистон 2030-йилгача ЯИМни $200 млрдга етказмоқчи