Арбелоа даврида «Реал» ҳужумкор ва босим билан ўйнайди

Мадриднинг «Реал» жамоасида бош мураббий ўзгариши рўй берди: Альваро Арбелоа Хаби Алонсонинг ўрнини эгаллади. Аввалги мураббий Испания Суперкубоги финалида «Барселона»га 2:3 ҳисобида мағлуб бўлгач, истеъфога чиқарилди. «Албасете»га қарши навбатдаги кубок учрашувида «қаймоқранглилар»ни энди Арбелоа бошқаради. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Diario AS хабарига кўра, янги мураббий 4-3-3 схемасини маъқул кўради ва унда тўпни олдинга олиб чиқишга қодир, аниқ ролга эга таянч ярим ҳимоячига алоҳида урғу беради. 42 ёшли мутахассис тезкор ҳужумлар ва юқори интенсив прессингни ёқтириши билан ҳам танилган.
Арбелоа «Реал» бош мураббийлигига тайинланишидан аввал клубнинг иккинчи жамоасини бошқарган, ундан олдин эса мадридликларнинг ёшлар академиясида фаолият юритган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!