date

Каррик даврида МЮнинг илк нишони Невеш бўлди

Каррик даврида МЮнинг илк нишони Невеш бўлди

"Манчестер Юнайтед"да мураббий алмашди, бироқ трансфер бозоридаги асосий вазифа ўзгармади — жамоа ярим ҳимоя чизиғини кучайтиришни кўзламоқда. Transfer News Live The Guardian манбасига таяниб хабар беришича, "қизил иблислар" "Ал-Ҳилол" ярим ҳимоячиси Рубен Невешга яна қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Саудия клуби 28 ёшли португалиялик футболчи учун тахминан 20 миллион фунт (қарийб 23 миллион евро) сўрамоқда.

Невешнинг "Ал-Ҳилол" билан шартномаси ярим йилдан сўнг якунига етади. У 2023 йил ёзида "Вулверхэмптон"дан 55 миллион евро эвазига Саудия Арабистонига кўчиб ўтганди.

Сешанба куни "Манчестер Юнайтед" Майкл Каррик мавсум охиригача бош мураббий вазифасини бажарувчи этиб тайинланганини эълон қилди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Каррик даврида МЮнинг илк нишони Невеш бўлди