date

ПСЖ ярим ҳимоячиси Фабиан Руис маоши оширилган шартнома олади

ПСЖ ярим ҳимоячиси Фабиан Руис маоши оширилган шартнома олади

“Пари Сен-Жермен” ярим ҳимоячиси Фабиан Руис клуб билан шартномасини яқин вақт ичида узайтириши кутилмоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Томонлар келишувга жуда яқин экани ҳақида аввал ҳам турли манбалар хабар берган эди. Бу маълумотни журналист Фабрис Хокинс ҳам тасдиқлаб, янги битим доирасида испаниялик футболчининг маоши ошишини таъкидлади. Кутилмаган ҳолат юз бермаса, келишув тез орада якунланади.

29 ёшли Руис 2022 йил августидан бери ПСЖ сафида ўйнаб келмоқда. Унинг амалдаги шартномаси 2027 йил ўрталаргача мўлжалланган. Жорий мавсумда у Луис Энрике жамоасида 22 учрашувда 2 та гол ва 3 та ассист қайд этди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » ПСЖ ярим ҳимоячиси Фабиан Руис маоши оширилган шартнома олади