date

Пахта етиштирган фермерларга субсидия берилади

Пахта етиштирган фермерларга субсидия берилади
2026 йилдан бошлаб ўз маблағлари ҳисобига ҳосилнинг камида 50 фоизини етиштирувчи фермерларга 5 фоиз миқдорида субсидия ажратилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг қишлоқ хўжалиги ходимларига йўллаган табригида айтилган.

Шунингдек, қарздорлиги бўлмаган фермер хўжаликлари йиллик 2 фоизгача имтиёзли кредит олишлари мумкин бўлади. Ушбу чоралар аграр соҳанинг молиявий барқарорлигини мустаҳкамлаш ва мустақил ишлаб чиқаришни рағбатлантиришга қаратилган.

Табрикда соҳадаги жорий натижалар ҳам тилга олинган. 3 мингдан ортиқ фермер хўжаликлари гектаридан 50-60 центнер пахта ҳосилини олган бўлса, тахминан 1,5 минг хўжалик бу кўрсаткични 70 центнердан оширган.

Ғаллачиликда эса 3,5 мингдан ортиқ хўжалик гектаридан ўртача 100 центнер ҳосил йиғиб олган. Шу билан бирга, экспорт салоҳиятининг ўсиши қайд этилди: Ўзбекистондан мева-сабзавот маҳсулотларини импорт қилувчи давлатлар сони яна 18 тага кўпайиб, 83 тага етди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Пахта етиштирган фермерларга субсидия берилади