13:47 / 24.12.2018
3 358

Ўзбекистонда долларнинг расмий курси яна ошди

Ўзбекистонда долларнинг расмий курси яна ошди
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 2018 йил 25 декабрдан бошлаб валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, божхона ва бошқа мажбурий тўловлари учун хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қуйидаги қийматини белгилади.

Унга кўра, 1 АҚШ доллари ўтган ҳафтадаги курсга нисбатан 13 сўм 96 тийинга қимматлашиб, 8339 сўм 55 тийинга етган.

Евро курси эса 65 сўм 83 тийинга қимматлашиб, 9479 сўм 57 тийинни ташкил этмоқда.

Бир Россия рубли эса 3 сўм 79 тийинга арзонлашиб, 120 сўм 91 тийинга етган. 1 Буюк Британия фунт стерлинги 56 сўм 76 тийинга қимматлашиб, 10 523 сўм 85 тийинни ташкил қилмоқда.

Маълумот учун, валюта қийматини белгилаш чоғида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Ўзбекистонда долларнинг расмий курси яна ошди