19:53 / 03.04.2019
4 269

Ўзбекистонда келгуси икки йилда иқтисодий вазият қандай бўлади?

Ўзбекистонда келгуси икки йилда иқтисодий вазият қандай бўлади?
Осиё тараққиёт банки (ОТБ) янги ҳисоботига кўра, инфратузилмага юқори харажатлар, инвестиция муҳитини яхшилаш, экспортни ошириш ва қишлоқ хўжалигидаги ўсиш Ўзбекистон иқтисодий ўсишини қўллаб-қувватлади, бироқ кредитлар экспансияси, тезлашаётган инфляция ва жорий тўлов баланси тақчиллиги ортиши билан боғлиқ хатарлар сақланиб қолмоқда.

2019 йилда Осиё тараққиёти шарҳида ташкилот 2019 йилда Ўзбекистонда ялпи ички маҳсулот 5,2 фоизга ва 2020 йилда 5,5 фоизга ўсишини прогноз қилмоқда.

Валютани либераллаштиришнинг узоқ муддатли таъсири коммунал хизматлар учун нарх ошиши, нон нархи эркинлаштирилиши, иш ҳақи ва пенсиялар миқдори кўтарилиши ҳамда кредитлашнинг тезкор ўсиши билан бирга инфляция суръатини тезлаштирди.

Ўртача инфляция даражаси 2017 йилда 13,7%дан 2018 йилда 17,9%гача кўтарилди. Бу алмашув курс курсининг барқарорлиги, қаттиқ монетар сиёсат ва асосий озиқ-овқат маҳсулотлари олиб киришга божлар бекор қилишига қарамай юз берди.

Инвестициялар 2019 йилда иқтисодиёт ўсишининг асосий дастаги бўлиб қолади, шу тариқа, инвестицион муҳитни янада яхшилаш ва ишлаб чиқариш, тоғ-кон саноати, электр энергиясини ишлаб чиқариш, транспорт ҳамда уй-жой қурилишини модернизация қилиш бўйича инвестиция дастурларини амалга оширишни акс эттиради.

Инфляция 2019 йилда 16 фоизгача, 2020 йилда эса 14 фоизгача тушиши прогноз қилинмоқда. Бу давлат дастурлари доирасида кредитлашнинг ўсиши секинлашиши ва божхона жараёнларини янада оптималлаштириш импортни осонлаштиришига боғлиқ.

2018 йил ноябрь ойида энергия ташувчилар нархининг кўтарилиши, 2019 йил июнь ойида электр энергияси ва табиий газ нархларининг режалаштирилаётган оширилиши, кейинчалик иш ҳақи ва пенсиялар миқдорига ўзгартириш киритилиши ҳамда импортга божхона тўловларини ошириш томонига қайта кўриб чиқиш натижасида инфляция босими сақланиб қолади.

Кутилишича, жорий тўлов баланси тақчиллиги 2019 йилда ЯИМ 7 фоизи даражаси қолади ва 2020 йилда 6,5 фоизгача қисқаради.

Товарлар экспортининг ўсиши 2019 йилда 10% ва 2020 йилда 12%ни ташкил этиши прогноз қилинмоқда, бу олтин нархининг кўтарилиши, Хитой томонининг табиий газга бўлган барқарор талаби, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг Россия ва қўшни мамлакатларга экспорти ортиши ҳамда пахта толасини тўқимачилик маҳсулотларига қайта ишлашнинг кўпайишини акс эттиради.

Товарларни импорт қилиш 2019 йилда 25 фоиз ва 2020 йилда 20 фоизга ўсиши прогноз қилиняпти, сабаби инфратузилма лойиҳаларига талаб ва саноатни модернизация қилиш давом этиши ушбу тармоқлар учун импортни кўпайтиради. Давлатнинг ривожланиш дастурлари учун ташқи маблағлар, прогнозларга кўра, ташқи қарзни 2019 йил ва 2020 йилда ЯИМдан 35 фоизгача оширади.

Ҳисоботда ирригация соҳасидаги ислоҳотларни биринчи ўринга қўйиш таклиф этилмоқда, бу ерда ерлар инқирози ва сув танқислиги муаммоси мавжуд.

Ҳукуматга иқлим ўзгариши оқибатларини мослаштириш ва юмшатиш, фермерларнинг хизматлар ва молиялаштиришдан бемалол фойдаланиши ҳамда ерлардан фойдаланиш ҳуқуқини таъминлаш масалаларини ҳисобга олган узоқ муддатли сектор стратегиясини ишлаб чиқиш тавсия қилинди.

Бундан ташқари, Ўзбекистон қўшни давлатлар билан ҳамкорлик орқали трансчегаравий сув ресурсларини бошқариш ва иқлимий барқарорликка кўмаклашиши керак.

Манба: Kun.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Ўзбекистонда келгуси икки йилда иқтисодий вазият қандай бўлади?