
Тошкентнинг Бобур кўчасида дарахт ва буталар кесилиши оқибатида келтирилган зарар 1,5 миллиард сўмга яқин деб баҳоланди, деб хабар берди Экология вазирлиги. Яккасарой туманидаги Нукус ва Бобур кўчалари чорраҳаси бўйлаб жами 174 та дарахт кесиб ташланган.
Ҳодиса ўрганилганидан сўнг, инспекторлар томонидан протоколлар тузилиб, барча материаллар прокуратурага юборилган. Вазирлик маълум қилганидек, дарахт кесиш жараёнида қоидалар бузилган ва ҳолат раҳбарият назоратига олинган.
Тошкент ҳокимияти ҳодисада айбдорлар жазо олишини маълум қилди. Кесилган дарахтлар ўрнига 62 мингдан ортиқ кўчат ва манзарали буталар экилиши режалаштирилган.
Шунингдек, ҳокимият бундай ҳолатларнинг такрорланмаслиги учун назоратни кучайтиришга ваъда берди.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.