
Александр Головиннинг агенти Александр Клюев Россия терма жамоасининг ноябрь ойидаги ўйинлари ҳақида фикр билдирди. Валерий Карпин бошчилигидаги жамоа ўз майдонида Перу ва Чили терма жамоаларига қарши BetBoom дўстлик ўйинларини ўтказади.
"Александр "Монако" сафида ўйнаб, юксак даражадаги рақибларга қарши тажриба тўпламоқда. Перу, айниқса Чили, Головин учун ушбу даврда терма жамоа сафида ўйнаши мумкин бўлган энг қизиқарли рақиблардан бўлади", - деди Клюев "Чемпионат" нашрига берган интервьюсида.
2025/2026-йилги мавсумда Александр Головин "Монако" сафида бешта ўйинда майдонга тушган, бироқ гол ёки ассист қайд этмаган. Россия терма жамоаси Перу билан 12 ноябрь куни Санкт-Петебургда, Чилига қарши эса 15 ноябрь куни Сочида ўйнайди.
Таъкидлаш жоизки, санкциялар сабаб Россия терма жамоаси ҳозирда фақат дўстлик ўйинларини ўтказмоқда.
Головин Россия терма жамоаси ўйинларига тайёр
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар