
ПСЖ жамоаси 19 ёшли ярим ҳимоячи Сенни Меюлю билан янги шартнома имзолашни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Lequipe нашри хабар берди.
Манбанинг маълумотига кўра, француз грандининг раҳбарияти Меюлюнинг агенти билан музокараларни бошлаган. Ёш футболчининг амалдаги шартномаси 2027 йил ўртасигача амал қилади.
Унинг трансфер қиймати 25 миллион еврога баҳоланмоқда. Жорий Франция чемпионати мавсумида Сенни беш ўйинда майдонга тушиб, бир гол ва бир голли узатмани амалга оширди.
Лига 1 мусобақасининг саккиз туридан сўнг ПСЖ 17 очко тўплаб, турнир жадвалида иккинчи ўринда бормоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.