date

Генрих Мхитаряннинг жароҳати маълум бўлди

Генрих Мхитаряннинг жароҳати маълум бўлди
36 ёшли "Интер" ярим ҳимоячиси Генрих Мхитарян сон мушакларининг чўзилиб кетиши туфайли жароҳат олди. Бу ҳақда "нерадзурри" матбуот хизмати расмий маълумот берди.

Жамоанинг фахри ҳисобланган футболчи ноябр охиригача тикланиш жараёнини ўтказади. Кейинги ҳафтада арман футболчиси қайта тиббий кўрикдан ўтади.

Маълумки, "Интер" ўтган дам олиш кунларидаги муҳим "Наполи"га қарши ўйинда Мхитаряндан айрилди. У жорий мавсумда "нерадзурри" сафида саккиз марта майдонга тушган ва ҳозирча гол ёки голли узатмаларни амалга оширмаган.

Эслатиб ўтамиз, Мхитаряннинг "Интер" билан шартномаси 2026 йил ёзигача мўлжалланган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Генрих Мхитаряннинг жароҳати маълум бўлди