10:25 / 03.09.2019
5 234

Ўзбекистонда солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар сони қисқартирилади (шарҳ)

Ўзбекистонда солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар сони қисқартирилади (шарҳ)
Солиқлар сонини камайтиришдан ташқари, Солиқ кодексининг янги таҳрири инсофли солиқ тўловчиларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишни кучайтиришга қаратилган, деб ёзмоқда Norma.

Тақдим этилган лойиҳада Ўзбекистон Республикасининг Солиқ сиёсатини такомиллаштириш концепциясига мувофиқ солиқ қонунчилиги нормаларининг қўлланиши максимал даражада соддалаштирилган. Бунинг учун:

• солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар сони қисқартирилган;
• бозорлар, қишлоқ хўжалиги товарларини ишлаб чиқарувчилар, адвокатлик бюролари ва фирмалари, шунингдек гастроль-томоша фаолиятини амалга оширувчи шахслар учун махсус солиқ режимлари бекор қилинган. Соддалаштирилган солиқ режимларининг умумий сони 3 тадан 1 тагача камайган;
• давлат божи, айрим турдаги товарларни (алкоголли маҳсулотлар) сотиш ҳуқуқи учун йиғимлар тўланишини тартибга солувчи бўлимлар Солиқ кодекси таркибидан чиқарилган;
• Солиқ кодексидаги моддалар сони кўпайган, солиқларни тартибга солишдаги камчиликлар бартараф этилган, қўлланиладиган атамалар янада тўлиқ тушунтирилган. Бу уларни амалиётда қўллаш чоғида низоли вазиятлар сони камайишига олиб келади.

Янги таҳрирдаги Солиқ кодексига киритилган ўзгартиришларнинг аксарият қисми инсофли солиқ тўловчиларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини кучайтиришга йўналтирилган. Хусусан:

• солиқнинг “манфий” суммасини бюджетдан қоплаш ҳисобига қўшилган қиймат солиғининг тадбиркорлик субъектларининг молия-хўжалик фаолиятига таъсирининг “нейтраллаштирилиши” таъминланди, бу қўшимча бюджет харажатларини талаб этади. Шунингдек, асосий восита объектларини, шу жумладан кўчмас мулк объектларини харид қилиш (барпо этиш) чоғида ҚҚСнинг бир йўла ҳисобга олиниши жорий этилмоқда. Айни пайтда у тенг улушларда кетма-кет келувчи 12 ой давомида, кўчмас мулк объектлари бўйича эса 36 ой давомида амалга оширилмоқда;
• солиқ тўловчилар технологик асбоб-ускуналарни ёки кўчмас мулк объектларини харид қилишда бир йўла амортизация чегирмалари қила оладилар;
• фойда солиғи бўйича аванс тўловлари юзасидан маълумотномалар бекор қилинмоқда. Аванс тўловларини фақат йирик солиқ тўловчилар ҳисоблайди;
• товар (ишлар, хизматлар) таннархидан паст баҳода сотилганда зарарларга солиқ солиш бекор қилинади;
• ҳуқуққа зид равишда солиқларни қўшимча ҳисоблаганлик ёки молиявий жазо чораларини қўллаганлик, тадбиркорлик субъектлари ортиқча тўлаган солиқ суммаларини қайтаришни кечиктирганлик учун солиқ органларининг жавобгарлиги оширилади. Ушбу ҳолларда бюджетдан солиқ тўловчиларга муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун пеня тўлайди.

Қонун ҳужжати лойиҳаси солиқ назоратини амалга оширишнинг жаҳон амалиётида муваффақиятли синалган янги тартибини назарда тутади. Бу мақсадда қўлланиладиган назорат шакллари ва механизмлари такомиллаштирилган. Муҳими – инсофли солиқ тўловчиларни қўллаб-қувватлаш ва солиқ мажбуриятларини ижро этишдан бўйин товлаётган субъектларни аниқлаш. Бу мақсадга қуйидагича эришилади:

• солиқ тўловчилар ва солиқ органлари ҳуқуқлари ва мажбуриятларини аниқлаштириш;
• “зарурий эҳтиёткорлик” тушунчасини жорий этиш. Бу “солиқ схемалари”дан фойдаланиш имкониятларини қисқартиради;
• инспектор иштирокисиз компьютер дастури орқали таваккалчиликни таҳлил этиш натижаларига кўра инсофли деб топилган солиқ тўловчиларга нисбатан солиқ назорати чораларини қўлламаслик;
• солиқ назорати шаклларини соддалаштириш: камерал назорат, солиқ аудити ва сайёр текширув. Фақат солиқ аудити натижаларига кўра, жарима чоралари қўлланилади;
• солиқ ҳуқуқбузарлигини турига қараб, жарима чораларининг фарқланувчи миқдорларини белгилаш.

Солиқ кодекси лойиҳасида солиқлар бўйича солиқ ставкалари назарда тутилган, акциз солиғи, ер солиғи ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бундан мустасно. Ушбу солиқ турлари бўйича ставкалар ҳар йили “Давлат бюджети тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан тасдиқланади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Ўзбекистонда солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар сони қисқартирилади (шарҳ)