
"Манчестер Сити" бош мураббийи Пеп Гвардиола Лигалар Кубоги доирасидаги "Суонси Сити"га қарши ўйинда ўзбекистонлик Абдуқодир Хусанов иштирок этишини тасдиқлади. "Ҳусанов тайёр, у эртага бир неча дақиқа майдонга тушади", — деди Гвардиола матбуот анжуманида.
Мазкур ўйин 29 октябрдан 30 октябрга ўтар кечаси Тошкент вақти билан соат 00:45да бўлиб ўтади. Бу Абдуқодир Ҳусанов учун "Манчестер Сити" таркибида октябр ойидаги биринчи расмий ўйин бўлиши мумкин.
У аввалроқ узоқ муддатли реабилитация курсини якунлаган эди. Шу билан бирга, Гвардиола Эрлинг Холанднинг жароҳат олгани ва унинг ўйинда иштирок этиши ҳозирча номаълумлигини ҳам маълум қилди.
Шунингдек, Родри ҳали тўлиқ тикланмаган бўлса-да, машғулотларни бошлаганини қўшимча қилди.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар