date

"Тоттенхэм" клуби "Марсель" вингери Мейсон Гринвуд учун курашади

"Тоттенхэм" клуби "Марсель" вингери Мейсон Гринвуд учун курашади
Лондоннинг "Тоттенхэм" клуби "Марсель" вингери Мейсон Гринвуд учун курашга қўшилди. Бу ҳақда журналист Экрем Конур хабар берди.

Манбаларига кўра, "Марсель" 24 ёшли футболчини таркибда сақлаб қолишни хоҳлайди, бироқ катта таклиф бўлса, музокараларга очиқ. Гринвудга нафақат "Тоттенхэм", балки "Барселона", "Атлетико", "Вест Хэм" ва "Астон Вилла" ҳам қизиқиш билдирмоқда.

Жорий мавсумда инглиз футболчиси барча мусобақаларни ҳисобга олганда 12 та ўйинда майдонга тушиб, 8 та гол урди ва 4 та голли узатма амалга оширди. Нуфузли Трансфермаркт портали Гринвуднинг трансфер қийматини 40 миллион евро деб баҳоламоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » "Тоттенхэм" клуби "Марсель" вингери Мейсон Гринвуд учун курашади