date

Наингголан Португалия терма жамоаси бош мураббийини танқид қилди

Наингголан Португалия терма жамоаси бош мураббийини танқид қилди
Машҳур футболчи Раджа Наингголан Португалия терма жамоаси бош мураббийи Роберто Мартинесни танқид қилди. Аввалроқ Мартинес Бельгия терма жамоасини бошқарган эди.

"Роберто Мартинес заиф мураббий. Яхши мураббий жамоага ўзига хос ғоя бера олади. Мартинес бошчилигида Бельгия терма жамоасида ҳеч қандай ғоя йўқ эди.

Бизда ўз услубимиз, ўйналган комбинациялар ва жарима майдонидаги самарали ҳужумлар бўлмаган.

Агар бизда яхшироқ мураббий бўлганида, Бельгия терма жамоаси совринлар ютиши мумкин эди", - деди Наингголан Het Nieuwsblad нашрига.

Эслатиб ўтамиз, Роберто Мартинес бошқарувида Бельгия терма жамоаси 2018 йилги Жаҳон чемпионатида учинчи ўринни эгаллаган эди. 

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Наингголан Португалия терма жамоаси бош мураббийини танқид қилди