date

"Бавария" ярим ҳимоячи Серж Гнабрининг маошини камайтирмоқчи

"Бавария" ярим ҳимоячи Серж Гнабрининг маошини камайтирмоқчи
"Бавария" клуби раҳбарияти ҳужумкор ярим ҳимоячи Серж Гнабрининг шартномасини муайян шартлар асосида узайтиришни режалаштирмоқда. 30 ёшли футболчининг амалдаги шартномаси келаси йилнинг июн ойи охирида якунланади.

Маълумки, футболчи клубда қолишни ва янги шартнома имзолашни истамоқда. Журналистлар Тоби Алтшеффл ва Кристиан Фалкнинг хабар беришича, Мюнхен клуби Гнабрини сақлаб қолмоқчи, бироқ уни маошининг ҳозиргидан тахминан учдан бир қисмини қисқартиришни кўзламоқда. 

Янги шартнома 2028 йилгача мўлжалланган бўлиши мумкин. Серж Гнабри бу мавсумда барча мусобақаларда ўнта ўйинда майдонга тушиб, учта гол урди ва тўрт марта жамоадошларига голли узатма берди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » "Бавария" ярим ҳимоячи Серж Гнабрининг маошини камайтирмоқчи