date

Шавкат Мирзиёев ва Дональд Трамп Вашингтонда учрашади

Шавкат Мирзиёев ва Дональд Трамп Вашингтонда учрашади
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев келаси ҳафта АҚШ Президенти Дональд Трамп билан Вашингтонда учрашади. Бу ҳақда АҚШ Давлат котиби ўринбосари Кристофер Ландау маълум қилди.

Ландау ўзининг Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида, «Жаноб Вазир, мамлакатингизга қилган самарали ва муваффақиятли ташриф учун катта раҳмат. Бу ташриф келаси ҳафта Вашингтонда президентларимиз ўртасида бўлиб ўтадиган ажойиб учрашувга йўл очади.

Ўзбекистон меҳмондўстлигининг ажойиб намунасини кўрсатдингиз!» – дея ёзган. Ландау таъкидлашича, Ўзбекистон етакчисининг ташрифи икки давлат раҳбарлари ўртасидаги учрашувнинг муваффақиятли ўтиши учун муҳим аҳамиятга эга.

Reuters агентлигининг хабар беришича, Трамп Марказий Осиёнинг беш давлати — Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон етакчилари билан саммит ўтказади. Учрашув 6 ноябр куни Вашингтонда бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев саммитда иштирок этишини тасдиқлаб, Трампга таклиф учун миннатдорчилик билдирди. Reuters маълумотларига кўра, учрашув Россиянинг таъсир доирасида бўлган минтақалар билан АҚШ алоқаларининг мустаҳкамланиши фонида ўтмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Трамп Uzbekistan Airways ва Boeing ўртасида 8 миллиард долларлик, 22 та 787 Dreamliner самолётларини етказиб бериш бўйича битим имзоланганини маълум қилган эди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Шавкат Мирзиёев ва Дональд Трамп Вашингтонда учрашади