1 755
МБ раиси тижорат банкларини қўллаб-қувватлаш бўйича чора-тадбирлар ҳақида маълумот берди
Марказий банк раиси Мамаризо Нурмуратов пандемия эълон қилингунига қадар барча тижорат банклар стресс тестдан ўтказилганини маълум қилди.
Davletov.uz канали муаллифи Қобил Хидиров Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви раиси Мамаризо Бердимуратович Нурмуратов билан коронавирус пандемияси шароитида банк тизимининг барқарор фаолият юритиши, банклар томонидан иқтисодий инқироз оқибатларини юмшатиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар ҳамда валюта курси, инфляция кўрсаткичлари барқарорлиги масалаларида суҳбат уюштирди.
— Пандемия шароитида банклар олдида турган асосий, долзарб вазифалар нималардан иборат бўляпти. Яқинда президентимиз видеоселектор орқали банк вакиллари билан учрашди. Ўзбекистон президентининг 3 апрель кунидаги «Коронавирус пандемияси даврида аҳоли, иқтисодиёт тармоқлари ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармонида тижорат банкларига 3 йилга 2 триллион сўм миқдорида ликвидлик ажратиш ажратиш ҳақида айтилди. Унинг механизми қандай бўлиши ҳақида батафсил маълумот берсангиз.
— Пандемия эълон қилингунига қадар биринчи бор коронавирус аломатлари Хитойда пайдо бўлиб, бошқа давлатларга ўтиш жараёнида январь ойининг охирларида президентимиз томонидан олдимизга бу балонинг глобал иқтисодиётга таъсири, унинг Ўзбекистонга қандай таъсири бўлишини таҳлил қилиб, ўз хулосаларимизни тайёрлаш вазифаси топширилди. Шу нуқтайи назардан Марказий банк барча тижорат банкларимизни стресс тестдан ўтказдик. Яъни коронавирус бошқа давлатларни ҳам қамраб оладиган бўлса, глобал иқтисодиётга унинг таъсири ва ўша таъсирдан келиб чиқиб, Ўзбекистон иқтисодиётига ва у орқали банк тизимига таъсирини баҳоладик.
Барча банкларни 3та мезон асосида стресс тестдан ўтказдик. Энг аввало, экспорт, импорт операцияларига пандемиянинг таъсири. Буни 3 ҳолатда, яъни агар экспортимиз 30, 20, 10 фоизга пасаядиган бўлса, иқтисодиётга ва шу орқали банкларга таъсирини баҳоладик. Бу билан боғлиқ бўлган иккинчи вазият – коронавируснинг Россия иқтисодиётига таъсири орқали аҳоли катта қисмининг пул ўтказмалари орқали жўнатилаётган маблағларида қандай ўзгариш бўлади. Буни ҳам 3 хил сценарийда таҳлил қилиб, бутун банк тизимига таъсирларини таҳлил қилдик. Бундан кейин ўзимизнинг ички ишлаб чиқаришдаги ўзгаришлар, бунинг таъсири остида бўлиши мумкин: инвестиция дастурлари, қишлоқ хўжалиги, саноат ишлаб чиқариши, қурилишда ва ҳоказо.
Шулардан келиб чиққан ҳолда, уларнинг якуний таъсири банк тизимида ўз аксини топади. Биз шу аснода банкларимизни стресс тестдан ўтказиб, агар шу вазият бўлса, банклар қандай вазиятга тушиб қолишининг 1 октябргача бўладиган нарсани таҳлил қилиб, ўз прогнозларимизни белгиладик. Шундан келиб чиққан ҳолда президентимизга банк тизимида кутилаётган муаммоларни, бўлиши мумкин бўлган хатарларни акс эттирган хулосаларимизни киритдик.
Хулосаларни 3 тоифага бўлишимиз мумкин. Қўлланадиган чораларимиз ҳам 3 тоифага бўлинган. Энг аввало иқтисодиётга таъсири орқали банкларга шартномаларда белгиланган муддатларда қайтиши лозим бўлган кредитларга қандай таъсир қилади. Пролонгация бўйича 19,5 триллионлик кредитларнинг 1 октябргача муддатини чўзиш масаласини киритдик. Чунки буларнинг ҳаммасини ҳисоб-китоб қилганмиз. Энг пессимистик сценарийдан келиб чиққан ҳолда 55 фоиз хўжалик субъектларини март-сентябрь ойларида қайтиши керак бўлган кредитларда қайтилишида узилиш бўлади деган ҳолатдан келиб чиқиб, таклифларни ишлаб чиққанмиз. Бу 55 фоиз кредитларга пролонгация бериляпти дегани.
Худди шундай аҳоли қарздорлиги бўйича ўрганганимизда бугунги кунда банк тизимида аҳолимиз қарийб 44 триллион кредит олган. 2,5 миллионга яқин киши кредит бўйича ўзининг маълум қарздорлик ва мажбуриятига эга. Бу кредитларнинг аҳолиги таъсирини янада минималлаштириш нуқтайи назаридан ўша даврда қайтирилиши лозим бўлган кредитларнинг 75 фоизининг муддатини узайтириш лозим бўлади деган таклифни ишлаб чиқдик. Бу биринчи йўналишдаги ишларимиз.
Иккинчи йўналиш – бу кредитлар банкларга қайтмайдиган бўлса, банкнинг мижозлари олдидаги бошқа мажбуриятларни бажариш учун қандай ликвидлик, қандай маблағ керак бўлади? Буни ҳам тоифаларга бўлиб чиқиб, таклифларимизни ҳам 3 хил: қисқа, ўрта, узоқ муддатли таклифларга бўлдик.
Сиз саволингизда 2 триллион махсус инструментлар деб қайд этган нарса. Бизнинг пул кредитимизга эътибор берадиган бўлсангиз, биринчи марта таргетлаш тизимига ўтамиз деганимизда махсус инструментлардан ҳам фойдаланишимизни айтгандик.
Махсус инструментлар нима? Масалан, ривожланган давлатларда Марказий банк миқдорий юмшатиш деган операцияларини амалга оширяпти. Минг афсус, бизда миқдорий юмшатиш операциясини қўллаш учун фонд бозори унча ривожланмаган. Шунинг учун биз тижорат банкларидаги Марказий банкка мақбул бўлган ликвид активларини ўзимизга олиб, ўшанинг гарови эвазига банкларга кредит берамиз.
Бугунги кунда Марказий банкда шу нарсага қарор қилдикки, ҳар бир тижорат банкининг ипотекага ажратган кредитлари бор. Биз учун ипотекага олинган гаровлар – мақбул гаров. Ўша ипотека активларини Марказий банкка гаровга қўяди-да, уларга ликвидлик берамиз. Бу ҳар қайси банк билан индивидуал ҳолда ёндашилади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Путин Украинадаги объектга баллистик ракета зарбаси берилганини эълон қилди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар