date

Қўрқинчли фильмлар стрессни камайтирадими?

Қўрқинчли фильмлар стрессни камайтирадими?
Кўпчилик учун қўрқинчли фильмлар асабни таранглаштирувчи ва юракни сиқадиган томоша ҳисобланади. Аммо психологлар фикрича, бу турдаги фильмлар аксинча, инсон руҳиятига фойдали бўлиши мумкин. Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, даҳшатли фильмлар стрессни камайтириш ва хавотирни енгишда ёрдам беради.

Австралиялик олим Марк Миллер бу ҳодисани “қўрқув парадокси” деб атайди. Унга кўра, одамлар табиатан хавфдан қочишга мойил, бироқ қўрқув фильмларини томоша қилиш орқали мия хавфга тайёрланишни ўрганади. Бу эса кундалик ҳаётдаги ноаниқ вазиятларга бардошлиликни оширади.

Аризона штатидаги психолог Колтан Скривнер эса томошабинларни уч гуруҳга ажратади: “Адреналин изловчилар”, “Қўрқувни енгувчилар” ва “Руҳий ҳимоячилар”. Айнан сўнгги тоифадагилар бундай фильмларни ҳаётдаги хавф ва ташвишларга тайёрланиш учун кўради. Шу боис улар руҳий жиҳатдан мустаҳкам бўлишади.

Мутахассисларнинг айтишича, даҳшатли фильмлар инсонга ўз ҳис-туйғуларини бошқариш ва қўрқувни назорат қилишни ўргатади. Масалан, пандемия пайтида қўрқув фильмларини ёқтирадиган томошабинлар ўзини бошқаларга қараганда хотиржамроқ тутган.

Шу сабабли психологлар қўрқув фильмларини фақат ҳаяжон манбаи эмас, балки фойдали “терапия” деб аташади. Улар инсон онгини хавфсиз муҳитда қўрқув билан таништириб, реал ҳаётдаги стресс ва ташвишларга бардош бериш қобилиятини мустаҳкамлайди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Қўрқинчли фильмлар стрессни камайтирадими?