date

“Яшил энергия” миллионлаб хонадонларни таъминламоқда

“Яшил энергия” миллионлаб хонадонларни таъминламоқда

22 октябрь соат 19:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда йил бошидан бери қуёш ва шамол электр станциялари томонидан 9 миллиард киловатт/соат электр энергияси ишлаб чиқарилди.

Энергетика вазирлиги маълумотига кўра, ҳозирги кунда мамлакатда умумий қуввати 4 682 мегаватт бўлган 12 та қуёш фотоэлектр станцияси ва 5 та шамол электр станцияси фаолият юритмоқда. Бу “яшил” манбалар ҳисобидан 2 миллиард 730 миллион куб метр табиий газ тежалиши ва 4 миллион тонна зарарли модданинг атмосферага чиқишининг олди олинганини англатади.

Жорий йил бошидан 22 октябргача барча гидро, шамол ва қуёш станциялари орқали ишлаб чиқарилган энергия ҳажми 14,52 миллиард кВт/соатни ташкил этди. Бу мамлакат умумий электр генерациясининг 23 фоизини “яшил энергия” ташкил этаётганини билдиради. Ушбу ҳажм 7,5 миллион хонадоннинг 10 ойлик ёки 6 миллион хонадоннинг бир йиллик эҳтиёжига тенг.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » “Яшил энергия” миллионлаб хонадонларни таъминламоқда