Тошкент шаҳрида иситиш мавсумининг расмий старти ҳақида Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги баёнот берди. Унга кўра, мамлакатда амалда бўлган санитария-гигиена меъёрларига асосан, иссиқлик таъминоти мавсуми ташқи ҳаво ҳарорати кетма-кет 5 кун давомида ўртача +8°С даражадан паст бўлса, кейинги кунидан бошлаб бошланади.
Бошқача айтганда, агар об-ҳаво шароити кетма-кет бир неча кун давомида совуқ бўлиб, кундалик ўртача ҳарорат белгиланган чегарадан пастга тушса, кўп қаватли уйлар, ижтимоий муассасалар — мактаб, касалхона ва боғчалар иссиқлик билан таъминланади.
Мутасаддилар аҳолини бу жараёнга тайёр туришга чақирмоқда ва хонадонларда иситиш тизимларининг соз ҳолатда бўлишини тавсия қилмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар