
"Эвертон" ва "Тоттенҳем" жамоалари Англия Премьер-лигаси тўққизинчи турини якунлади. Учрашув кеча "Hill Dickinson Stadium"да бўлиб ўтди.
"Тоттенҳем" сафарда 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Ўйиннинг 19-дақиқасида "Тоттенҳем" футболчиси Микки ван де Вен ҳисобни очди. У бурчак зарбасидан сўнг тўпни бош билан дарвозага йўллади.
Биринчи бўлим якунланишида яна ван де Вен ўз ҳисобига иккинчи голни ёздириб қўйди. 45-дақиқада у яна бурчак зарбасидан сўнг бош билан гол урди.
Иккинчи бўлимда "Эвертон" ҳужумчилари бир нечта хавфли вазиятлар яратди. Бироқ "Тоттенҳем" дарвозабони ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди.
Ўйиннинг 89-дақиқасида Пап Матар Сарр бош билан учинчи голни киритди ва ҳисобни 3:0 кўринишига келтирди. Ушбу натижадан сўнг "Тоттенҳем" очколарини 17 тага етказиб, учинчи ўринга кўтарилди.
"Эвертон" эса 11 очко билан 14-поғонада бормоқда. "Тоттенҳем" кейинги турда юқори ўринлар учун курашни давом эттиради. "Эвертон" эса ўртача натижаларни яхшилашга ҳаракат қилади.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.