date

Дам олиш кунлари об-ҳаво қандай бўлади?

Дам олиш кунлари об-ҳаво қандай бўлади?

Бугун кундузи ва 7 октябрга ўтар кечаси ҳудуднинг катта қисмида булутли об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, баъзи жойларда ёмғир ёғади, деб хабар бермоқда Ўзгидромет.
Айрим жойларда шамол тезлиги 13-18 м/с гача кучаяди. Ҳаво ҳарорати кечаги кунга нисбатан +6...+8 даражага паст бўлиб, +18...+23 даражани ташкил этади.
Эртага кундузи нам ҳаво массаси Ўзбекистон ҳудудидан чекина бошлайди ва республика бўйича яна ёғингарчиликсиз об-ҳаво кузатилади, фақат эрталабки соатларда марказий ва шарқий вилоятларнинг айрим жойларида бироз ёмғир ёғиши мумкин.
Якшанба, 8 октябрь куни эса Ўзбекистоннинг барча ҳудудлари бўйича ёғингарчилик кутилмайди. Дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати аста-секин кўтарилади ва якшанба куни +22...+27 даражани ташкил этади. Кечаси ва эрталаб салқин бўлиши кузатилади, ҳаво ҳарорати +9-...+14 даража атрофида бўлади.
Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида 6-8 октябрь кунлари вақти-вақти билан ёмғир ёғади. 6-7 октябрда баъзи жойларда кучли бўлади, сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Баланд тоғли ҳудудларда ёмғир қорга айланиши эҳтимоли бор.
Пойтахтда ҳаво ўзгариб туради, 6 октябрда ва 7 октябрда кечаси вақти-вақти билан ёмғир ёғади. 7 октябрда эрталаб бироз ёмғир ёғиши мумкин, кундузи ёғингарчилик кутилмайди.
8 октябрь куни ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат асосан кечалари +11...+14 даража, кундузи 6 октябрь куни +21...+23 даража, 7-8 октябрь кунлари +23...+26 даража бўлади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Дам олиш кунлари об-ҳаво қандай бўлади?